Payshanba, 06.08.2026, 00:48
Tibbiy Pedagogika 204-guruh talabalari
Bosh sahifa | Дневник | Регистрация | Вход
Menyu
Bizning savol
Shu vaqt ichida sizga eng yoqqan kafedra?
Всего ответов: 190
Bosh sahifa » 2008 » May » 25 » Futbol latifalari
Futbol latifalari
20:01

Қозоғистон терма жамоаси билан бўладиган ўйинга Рауф Инилеев майдонга фақатгина Александр Гейнрихни туширибди. Якуний ҳисоб 0:1 Қозоғистон фойдасига.
Рауф Инилеев Гейнрихга жаҳл билан:
- “Нима қилиб қўйдинг, ахир биз сенга ишоган эдик-ку, қўлингдан келмаслигини айтганингда бир ўзинг эмас, бутун жамоани ўйнатардим?”
Гейнрих:
- “Ҳеч иложи бўлмади, чунки қирғизистонлик ҳакам 3 та голимни ўйиндан ташқари ҳолат деб инобатга олмади, ўйин тугашига 2 дақиқа қолганида қизил карточка бериб ўйиндан чиқарди”.


Давид Бекхем бурчак тўпини тепяпти. Бекхемнинг бир оз чалғиганидан фойдаланган мухлис тўп ўрнига темир шарни қўйиб қўйди. Бекхем тўпни тепди ва кўзини олди қоронғилашиб ўзидан кетиб қолди. К ўзини очса тепасида мураббий қора кийимда йиғлаб турибди…
Б:- мураббий нега йиғлаяпсиз, нега қора кийимдасиз мени қайтиб уйғонмайди деб
ўйладингизми, мени ўлади деб ўйладингизми
М: - йўқ сен ҳақингда умуман ўйлаётганим йўқ
Б:- унда нима гап
М:- гап шундаки сен тепган тўпни РОНАЛДО БОШИ БИЛАН ДАРВОЗАГА ГОЛ УРДИ!!!!



- Кечирасиз, сизда "Насаф - Чемпион" номли китоб борми?
- Фантастикалар бешинчи каторда.
- "Нефтчи - чемпион" чи?
- Тарихий китоблар эса еттинчи каторда.
Йук, сиз узингиз бир уйлаб куринг-да: 22 та уйинчи, 2 та мураббий, 10 та захирадаги уйинчилар, 1 та судья, 2 та чизик хакамлари, 6 та оператор, 3 та телевидения ходимлари, 50 та спорт журналистлари, уртача 80 000 томошабин, бу каптар булса айнан мени устимга корнини бушатиб кетди!

Абрамович билан Моуриньо Манчестерга саёҳатга боришганда, шаҳар атрофини яёв кезишибди. Кеч кириб қолганда улар чодир солиб, тунаб қоладиган бўлишибди. Бир вақт Моуриньо уйғониб кетиб тепага қараса, юлдузларга кўзи тушиб қолибди. Шунда у Абрамовични туртиб уйғотиб сурабди:
- Жаноб Абрамович, тепадаги юлдузлар нимадан далолат беради?
- Шуниям билмайсанми Жозе?! Эртага ҳаво мусаффо бўлишини билдиради-да!
- Хўп фаросатингиз борда, хўжайин! Устимиздаги чодиримизни ўғирлаб кетишганини билдиради!


“Олд Траффорд” уйингоҳининг таъмирлаш ишлари олиб борилаётган пайтлари Алекс Фергюсон ёш “Юнайтед”чиларни ўйингоҳни томоша қилдириш мақсадида саёҳатга олиб келади. Шу куни бахтсиз ҳодиса туфайли бир қурувчи нарвондан йиқилиб тушиб тил тортмай ўлади. Каррингтонгга кайтишгандан сўнг Ферги амаки бўлиб ўтган воқеани болалар билан биргаликда муҳокама қилади:
- Пол, менга айт-чи, нега қурувчи амаки йиқилиб тушди?
- Амаки хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилмаган.
- Қани, Рой, сенинг фикринг?!
- Балки у ичиб олгандир?
Шунда Раян ўрнидан туриб:
- Йўқ! У амаки мени онамдан сукди!
- Нега энди сен шундай деб ўйлайсан?!
- Ўзим эшитдим, у менга қараб: “Ҳой бола, хе, онангни… нарвонни силкитма!”,-деди!


Ёш Гиггз “Юнайтед” мактабида ўқиб юрган кезларида бир куни машғулотларга кеч қолиб келибди. Шунда Ферги амакининг жаҳли чиқиб, роса сўкибди:
- Қаёқларда санғиб юрибсан? Эртага ўйинимиз борлигини биласан-ку?! Нега кеч колдинг?
- Сигирни буқага қўшгани олиб борган эдим…
- Нима бало, шу ишни даданг кила олмайдими?!
- Дадам ҳам қила оладилар-у, лекин барибир буқа яхши килади-да…


Абрамович ўз йигитларига иш ҳақи тарқатиб туриб, рўйхатни ўқимоқда:
- Лэмпард-80 минг, Дрогба-50 минг, Макелеле-40 минг, Жереми-40 минг, Жами-… ЖАМИ-…, Тентак, ҳаммадан кўп пул олар экану, маош олгани келмабди?! Қизиқ, негадир уни танимаяпман?!


Шарҳловчи: Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Мана бугун Пахтакор марказий ўгингоҳида икки кучли жамоанинг шиддатли ўйинига гувоҳ бўламиз. мана жамоа сардорлари стадионга тушиб келдилар. Тўп узатилди! Тўп ўнг қанотда, энди чап қанотда, жуда шиддатли ўйин, чапда, ўнгда, чапда, ўнгда....ие кечирасизлар бу ТЕННИС мусобақаси экан


bekcham.ru



Айтишларича, Абрамович Италиянинг "Рома" клубини сотиб олиш ҳақида ўйлаётган эмиш... унга клубнинг номи ёқиб қолибди...


Дашт бўйлаб тасмадек чўзилган кимсасиз йўлнинг ўртасида эшки машина тўхтаб турибди. Унинг ёнида икки киши машинадан таралаётган радиога диққат билан қулоқ солишмоқда:
- "Ҳужум, зарбаааа, йўқққ, бугун Пахтакорга нимадур етишмаяпти..."
Сойиб Хўжаев: - "Мен етишмаяпман, менннн.."


Жахонда Лотин Америка футболи бор-ки, унда энг асосийси - гузаллик. Европада эса энг асосийси - натижа. Улардан ташкари яна бир куринишдаги футбол хам борки - бунда энг асосийси маглубиятга учрагандан кейин айбни кимгадир тункаш.


2006 йил. Жахон Чемпионати.

Шархловчи:
Майдонга Узбекистон ва Янги Гвинея терма жамоалари вакиллари тушиб келишмокда.
Бу галги Жахон чемпионатида Узбекистон терма жамоаси сафида бир канча легионерлар харакат килишмокда:
Мбома, Это'о, Папа Буба Диоп...
Янги Гвинея терма жамоаси таркибини курайликчи...
Акопянц, Кошелев... бу аборигенларнинг фамилиялари бунча кулгули булмаса!!!


- Жонгинам, мен бугун телевизорда сен хакамлик килган учрашувни курдим...
- Калай? Ёкдими?
- Мен сени аллакачон окулист кабулига ёздириб куйдим...


- Айтингчи, нима учун битта хам чукча футболчи йук?
- Чукча ахмок эмас! Чукча футбол уйнамайди, у футбол жамоасига хужайинлик килади!


Ажойиб хаво, идеал майдон, хеч канака ёгингарчилик ва шамол йук...
Хуллас, хар доимгидек хамма нарса бизнинг терма жамоамизга карши...



Футбол учрашуви буляпти. Шархловчи:
Мана Родригес дарвоза томон харакатланмокда. Боши билан зарба берди - тусинга тегди, иккинчи марта зарба - яна тусин, учинчи зарба - яна тусин. Ё тавба, ким булса хам берсин унга тупни, ёки уни дарвозадан узокрокка олиб кетинглар.




- Сен нима қилиб қўйдинг? Ахир ўз дарвозангга гол уриб қўйдинг-ку?
- Ўзимни тутиб туромадим, зарба бериш учун қулай вазият эди-да.



Жамоа футболчилари меҳмондаги ўйинга келиб, ҳакамни дўппослай кетишди.
- Нега ахир? Ҳали ўйин бошлангани йўқ-ку, - деди қўрқиб кетган ҳакам.
- Бизнинг самолётимиз ўйиндан кейин учиб кетади, кейин улгурмаслигимиз мумкин.


- Бизнинг футболчиларимиз каерда яхширок уйнашади, - хужумдами ёки химоядами?
- Картада!


Телетрансляция:
"Бизнинг спортчиларимизни кизил майка ва трусигига караб осонгина ажратиб олиш мумкин...
Бошка чангичилар эса иссикрок кийинишган."


Россия Исландиядан мағлубиятга урагач, ўйин антиқаҳрамони, ўз дарвозасига гол уриб қўйган Юрий Ковтун Москвага қайтиб келди. Мухлислар уни таниб қолмаслиги учун у ташқи қиёфасини ўзгартиришга қарор қилди. Ясама соқол-мўйлов қўйиб, кўзига қора кўзойнак тақиб, бошига катта шлаяпа кийди-да, мухлислар уни таний олишадими-йўқми буни текшириш мақсадида бозорга йўл олди. Писта сотиб ўтирган кампир олдига келиб ҳол сўради:
- Хола, мени танийсизми?
- Албатта болам, сен Ковтунсан.
- Сиз мени қаёқдан таний қолдингиз?
- Мен Бишовецман болам...
Энг даҳшатлиси бозорда бўлди. Унга бир гала циганлар рўбарў бўлди…


Георгия Ярцев Олег Романцев ёнига келиб деди:
- Олег Иванович, буйруғингиз бажарилди, “Динамо” биринчи лигада!

Россия терма жамоаси охир-оқибат Германияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига борадиган бўлишди. Футболчилар “Балтика” бўш пиво шишаларини йиғиб, конкурс ғолиби бўлишди ва сайёҳ сифатида Германияга йўл олишди.

Икки генерал футбол ҳақида суҳбат қуришмоқда:
- Сизнинг севимли командангиз қайси?
- “Сафланинг!”


Тошкентдаги мактабларнинг бирида ўқитувчи синфхонага киргач, доскага кўзи тушди. Доскадан “ПАХТАКОР-ЧЕМПИОН” деб ёзилган эди.
- Буни ким ёзди? Ҳа, ким?
- Мен, кечирасиз...
- Доскага чиқ, ўчир, ёз “ТРАКТОР-ЧЕМПИОН”!



Бир одам кечқурун ишдан қайтаётиб, стадионнинг ёнида ўтирган икки йигитдан сўрабди:
- Йигитлар, кундузи футбол бўлган эди. Ўйин қандай якунланди, айтолмайсизларми?!
- Хар доимгидай!
- ?
– Там-та-ра-та-та-та-та-та-та-а-а-та-та (икки кишилаб футбол маршини куйлаб беришибди!)





Ярим тунда руҳонийнинг уйида телефон жиринглаяпти.
- Алло, Юрий Сёмин гапиряпти! Марҳамат қилиб, “Вокзальная” кўчасидаги 2-уйга олти шиша пиво келтиринг!
- Кечирасиз…
- Бу “Олтин ғоз” кафесими?!
- Жаноб Сёмин, мен – руҳонийман!
- Ия! Ҳазратлари, бемаҳалда кафеда нима қиляптилар?!


“Челси”нинг тўрт нафар ўйинчилари навбатдаги ғалабадан сўнг кўнгилхушлик қилиб қайтишаётса, Роман Абрамовичнинг шахсий ҳайдовчиси уларни кўриб қолиб:
- Ҳа, йигитлар?! Қани ўтиринглар, базага олиб бориб қўяман! - деб қолибди.
Шунда Дрогба агар ҳайдовчи йигитларни “дори” чекволишганини билиб қолса, Абрамга айтиб клубдан бадарға қилдириб юборишини огоҳлантириб, ҳеч нима демасдан базагача жим кетишни маслаҳат берибди. Улар машинага чикишиб жим кетишаётса, ҳайдовчи гапга солибди:
- Бу дейман, роса “дори”ни чекиб олибсизлар-ку а?!
- Ия, Сиз буни қаёқдан дарров пайқаб қолдингиз?!
- Нимасини пайқамайсан?! Ахир тўртовларинг хам олдинги ўриндиққа ўтириб олиб, жим кетяпсизлар-ку!


“Реал”нинг юлдузлари Чемпионлар Лигаси финали куни клуб кафесида тушлик қилишаётган пайтда, жанжал кўтарилиб кетибди. Натижада Роберто Карлоснинг бошига вилька санчилиб колибди. У “мингга” қўйиб “Тез ёрдам”га келибди:
- Дўхтир, бошимга вилька санчилиб колди, уни дархол олиб ташланг!
- Кечирасан укагинам, мени иш вақтим тугади. Бугун тушгача ишлайман холос!
- Хазиллашяпсизми дўхтир?! Ҳозир 2 соатдан кейин финалда ўйнашим керак?! Ахир бошимда вилька билан қандай қилиб футбол ўйнайман?!
- Буниси энди ўзингни ишинг! Мен стадионга боришим керак, вақтимни олмагин, илтимос!
- Духтир… ахир…
Шунда духтирнинг сабр-косаси тўлиб кетибди. У Карлоснинг бошидан вилькани олиб ташлаб, шартта кўзига санчиб дебди:
- Кўз духтирига бор, у соат 3 гача ишлайди!



























Ko'rilgan: 1409 | Добавил: tp4 |Reyting: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Kirish
Календарь
«  May 2008  »
Dsh Se Chr Psh Jm Shb Yak
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Qidiruv
Do'stlar
Copyright MyCorp © 2026 Сайт управляется системой uCoz